Туркманистонда истироҳат боғи «Тошкент» деб номланади

Туркманистонда истироҳат боғига Ўзбекистон пойтахти номи берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб Repost.uz хабар қилди.

Фото: xs.uz

Хабарга кўра, 17 февралда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви пайтида Туркманистон Қурилиш ва архитектура вазирлиги Ашхобод хокимлик буюртмаси учун тендер эълон қилган.

«Туркманистон пойтахтидаги Тошкент истироҳат боғининг дизайни ва қурилиши Халқлар дўстлиги, бирлиги ва маданий яқинлигининг ёрқин рамзи — бу Тошкентда туркман шоири, файласуфи ва адабиётининг мумтоз классиги Махтумқули Фарағи номидаги кўча ва хиёбоннинг очилиши, унинг тасвири туширилган барельеф ҳамда Ашхобод боғи. Ўз навбатида, Ашхободда Алишер Навоий кўчаси жойлашган бўлиб, унга ёдгорлик пойтахтдаги Илҳом хиёбонида ҳам ўрнатилган»,- дейилади хабарда.

Қайд этилишида, тендерда иштирок этиш учун аризалар 5 апрелга қадар қабул қилинади.

Таъкидланишича, боғни қуриш икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар мулоқотни янада ривожлантириш доирасида таклиф қилинган. Умумий меросни асраб-авайлаш, туркман ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган ижодий ва илмий арбоблар учрашувларини, маданият кунларини, кўргазмалар, концертлар, фестивалларни мунтазам равишда ўтказиш муваффақиятли амалиётини давом эттириш режалаштирилган. Хусусан, жаҳон тарихи ва маданиятида из қолдирган таниқли шахслар, жумладан, буюк давлат арбоби, шоир ва ёзувчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур шарафига юбилей тадбирларини биргаликда ўтказиш долзарб ҳисобланади.

Янгиликлар