Дональд Трампнинг Қарши – Хонобод аэродромидаги аскарлар ҳақидаги қарорига муносабат билдирилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов Дональд Трампнинг Қарши – Хонобод аэродромидаги аскарлар ҳақида қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда Uznews сайти хабар берди.

Фото: Иллюстрация

Хабарга кўра, Дональд Трамп 2021 йил 19 январда Ўзбекистоннинг Қарши – Хонобод аэродромида махсус ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни «қайноқ ҳудудлар»да қатнашган уруш фахрийлари мақомига тенглаштириш бўйича қарор қабул қилган.

Шундан сўнг, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов бунга изоҳ берган.

«Бу ҳақиқатан бор нарса. Пахта-ғалла соҳасида катта плантациялар бўлган. Уларни доимий ҳар бир ҳудуддаги кичик-кичик аэродромлар бўлган, самолётлар кимёвий моддаларни пахтани устига сепган. Шунақа полигонларни ёпдик. АҚШ ҳарбийлари жойлашган Қарши – Хонобод базаси ёпиқ бўлгани учун у ердаги ҳолатни ўргана олмаганмиз. Билишимизча, ўша ерда ҳам шунақа аэродром бўлган. Ҳозир шу ишни ўрганишни бошлаганмиз. Шу гаплар тўғрилигига аниқлик киритмоқчимиз. Яқин кунларда бу бўйича маълумот берамиз», – деган Исломбек Боқижонов.

Таъкидланишича, АҚШнинг собиқ президенти ушбу базада хизмат қилганларнинг инсон саломатлиги учун заҳарли моддаларга дуч келган бўлиши мумкинлиги, шу боис Мудофаа вазирлиги 365 кун ичида бу ерда ҳақиқатан ҳам заҳарли моддалар бўлган-бўлмагани, бу нарса аскарларнинг соғлигига қандай таъсир қилгани ҳақидаги масалани батафсил ўрганиши ва натижасини AҚШ президентига тақдим этиши ҳақида қарор қабул қилган.

Янгиликлар