Тошкентда Spark ва йўловчи автобус тўқнашди

Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобус ва Spark тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 14:30 ларда «18-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги автобуснинг 31 ёшли ҳайдовчиси Олмазор тумани КҲАЙ ва Батумский кўчалари кесишмасида ўз йўналиши ҳаракатланиб бораётган бўлган. Шу пайт чорраҳадан 2.4 йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб келган Spark ҳайдовчи Г.Н. автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ЙТҲ натижасида, автобус ва енгил автотранспорт воситаси техник шикастланган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан расмийлаштирилган.