Сирдарёда «чиройли» рақам — «20 002 ООО» қанчага сотилгани маълум бўлди

Сирдарё вилоятига тегишли бўлган «20 002 ООО» чиройли авторақами 18 январь куни ўтказилган онлайн савдоларда 100 миллион сўмдан ошиқ нархга сотилди. Бу ҳақда «Товар-хом ашё биржаси» ходими маълум қилди.

Фото: «Sirdaryo xabarlari»

Хабарга кўра, мазкур авторақамнинг бошланғич нархи 66 900 000 сўм бўлган. Якуний натижаларга асосан унинг нархи 97 674 000 сўм бўлган ва 5 фоиз авторақам нархига қўшимча воситачилик йиғими ҳам тўланган.

Жами нархи 102 миллион сўмдан ошган. Маълумот ўрнида, мазкур авторақамни ким харид қилганлиги тўғрисида хабар берилмаган.

Скрин: «Avtoraqam.uzex.uz»

Аввалроқ Самарқанд вилояти учун 14 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам 4 январь куни 637 миллион 668 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар