Назарбоев Қозоғистондаги тартибсизликлар нима мақсадда уюштирилганини айтди

Қозоғистонда бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлардан мақсад республика яхлитлиги ва давлат асосларини барбод қилиш бўлган. Бу ҳақда мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев халққа йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.

«Январь воқеалари бутун Қозоғистонни ларзага солди. Қозоғистонга уюштирилган бу тартибсизликлар ва ҳужумлардан мақсад мамлакат яхлитлиги ва давлатимиз пойдеворига зарба бериш эди. Бу воқеалар мустақилликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва унга мўрт идишдек эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кераклигини яна бир бор кўрсатиб турибди»,— дейди Назарбоев.

Унинг сўзларига кўра, фожиа барча қозоғистонликлар учун сабоқ бўлган.

«Вайронагарчилик ва қотилликларни ким уюштирганини аниқлаш муҳим. Тергов натижалари бу саволга жавоб бўла олади. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман», — дея сўзида давом этган Элбоши.

Янгиликлар