Бухоро вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Президентнинг 18 ноябрдаги фармойиши билан Бухоро вилояти божхона бошқармасига подполковник Баҳодир Қутлимуродов раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Баҳодир Қутлимуродов 1983 йил 4 апрелда Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган. 2005–2015 йилларда Хоразм вилояти божхона бошқармаси таркибий тузилмаларида хизмат қилган. 2015–2017 йилларда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017–2020 йилларда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шу пайтга қадар Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Дониёр Салимов Божхона институти ректори молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.