Ўзбекистонда 2021 йилда қанча мансабдор жиноий жавобгарликка тортилгани айтилди

Ўзбекистонда 2021 йил давомида жами 2345 та жиноят иши бўйича 2804 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Маълум қилинишича, жинояти фош этилган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорарнинг

  • 1741 нафари — ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш;
  • 269 нафари — фирибгарлик;
  • 153 нафари — пора олиш;
  • 168 нафари — мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш;
  • 42 нафари — мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
  • 41 нафари — мансаб сохтакорлиги;
  • 12 нафари — пора бериш;
  • 378 нафари бошқа жиноятларни содир этган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 миллиард сўми ундирилган.

Янгиликлар