ОТБ Ўзбекистонга яна 2,8 миллиард доллар қарз беради

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2022-2024 йиллар давомида Ўзбекистонга яна 2,8 миллиард доллар кредит ажратади.

Қайд этилишича, вазир Жамшид Хўжаев ОТБ вице-президенти Брюс Госпер билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот ўтказган. Суҳбат давомида Госпер Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган.

«Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 2022-2024 йилларга мўлжалланган суғурта операциялари бўйича бизнес режаси доирасида Ўзбекистонда 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Матбуот хизмати маълум қилди. Лойиҳаларнинг жорий портфели инфратузилмавий қурилиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 3,7 миллиард долларлик 24 та лойиҳадан иборат эканлиги айтилди», дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Маълумотларга кўра, жорий йил 274 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳаси бўйича шартнома имзоланган ҳамда ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий қиймати 650 миллион долларлик 2 та лойиҳа бўйича музокаралар якунланган.

Янгиликлар