Ўзбекистонда 22 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 22 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–6 даража, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–3 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар