Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида янги университет очилади

Қибрай туманида фармацевтика кластери доирасида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Фото: Daryo

Маълум бўлишича, университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Бундан ташқари, Қибрай туманида муассасаниниг таркиби, ходимлар сонини тасдиқлайдиган Кластер дирекцияси ташкил этилади.

Фармацевтика техник университети Тошкент вилояти Қибрай туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида ташкил этилади.

Шунингдек, университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.

Бундан ташқари, кластер бир нечта вазифаларни ўз ичига олади. Жумладан:

  • Инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;
  • Ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;
  • Инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;
  • Халқаро стандартларга мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш;
  • Хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.

Янгиликлар