Хоразмда беш киши ис газидан заҳарланди

Хоразм вилоятида беш нафар киши ис газидан заҳарлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Хабарга кўра, 20 февраль куни соат 17:40 ларда Шовот тумани Шовот маҳалласида жойлашган «Ортиқ ота» чойхонасида, эгаси фуқаро К.О., унинг турмуш ўртоғи И.С. ҳамда фарзандлари З.О., О.О. ва Х.О. чойхонанинг ошхонасида жойлашган газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши натижасида ис газидан заҳарланган.

Қайд этилишича, К.О. турмуш ўртоғи И.С. ва фарзанди Х.О. ҳодиса жойида вафот этган, икки нафар фарзанди З.О. ва О.О.лар кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар