Тошкент шифохоналарининг биридаги мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Пойтахтдаги ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази масъулларининг видео мурожаатига жавоб берилди. Бу ҳақда Uz News ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалида бир гуруҳ ходимларнинг муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга, шунингдек, коррупцияга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати ўрганилаётгани маълум қилинган эди.

Фото: видео нашрдан

Маълум бўлишича, 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар