22 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

22 февраль куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 8-10 даража илиқ бўлиб, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу хақда Ўзгидромет хабар берди.

Фото: fotouz.uz

Хабарга кўра, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12 даража илиқ, шимолда эса 0-5 даража илиқ атрофида бўлиши мумкин.

Таъкидланишча, Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиб, ҳаво ҳарорати 8-10 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади.

Қайд этилишича, қор кўчиш хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар