ОАВ вакилларининг Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифи бўйича янги тартиблар тасдиқланди

Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларни ташкил этиш тартиби белгиланди.

19 февраль куни Ҳукумат қарори билан дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомда белгиланишича, республика ва маҳаллий нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари ЖИЭМга боришга рухсат олиш учун ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Мурожаат тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилиб, натижа бўйича мурожаатчига ёзма ёки электрон хабар юборилади.

ЖИЭМга ташриф ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанбадан жумагача 09:00 дан 19:00 гача) бўлиб ўтади.

ЖИЭМга ташриф учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда хорижий ОАВ вакиллари Ташқи ишлар вазирлигига, Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса шу вазирликнинг ўзига тегишли мурожаатнома юбориши лозим.

Мурожаатнома 5 иш кунида кўриб чиқилиб, ЖИЭББга юборилади.

ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилаётган ташриф тбўйича хабар олгач, унинг белгиланган муддатларда бўлиб ўтишини ташкиллаштиради.

 

Янгиликлар