Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Синоптиклар Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор кўчкиси хавфини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

23-30 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди:

  • — Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
    — Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Янгиликлар