Шакар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 баробарга ошди

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 баробарга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь–август ойларида мамлакатда 384,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. Шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 мартага ёки 239,9 минг тоннага ошган.

Янгиликлар