Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Таъкидланишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилди ва маъқулланди.

Сессия якунида Президент халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Янгиликлар