Ўзбекистонда эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди.

Маълум қилинишича, ўзбекистондаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендия қўшилмаган базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма белгиланганди.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур муддат узайтирилган ҳолда 15 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган барча талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма берилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2021/2022 ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов шартномаcи асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилган.

Янгиликлар