«Ким у? Афсуски, танимадим». Шаҳзода Муҳаммедова Юсуфхон Нурматовни «танимаслигини» маълум қилди

Таниқли актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова «Aktyor show» кўрсатувида Юсуфхон Нурматовни «танимаслигини» маълум қилди.

Коллаж: «Tez News»

Кўрсатув бошловчисининг «Устазода санъаткоримиз Юсуфхон Нурматов образи учун фикрларни Шаҳзода Муҳаммедовадан бошлаймиз» деган гапига жавобан:

«Лекин ҳозирги олиб чиққан санъаткорингизни, афсуски, мен танимадим. Ким у? Йўқ, билмас эканман. Мен билмайман бундай инсонни.

Тўғрисини айтайми? Мен бу болани танийман. Жуда ҳам қаттиқ хафа бўлган тарафим, мана шу ‘The cover up’ лойиҳасида Сардор Раҳимхон ва Равшан Собиров келиб, Юсуфхонга 1 балл ёки 2 балл паст қўйганида унинг берган интервьюларидан кейин менинг кўнглим қолди», — дейди актриса.

Бундан ташқари, «Zo‘r TV» телеканалининг Instagram сҳифасига жойланган видео остида фойдаланувчилар томонидан бир қанча изоҳлар қолдирилган.

— Тўғриси, Юсуфхоннинг умуман санъати йўқ. «The cover up»ни таниш-билиш қилиб ютди. Шаҳзоданинг фикрига қўшиламан. Кеча чиқиб, бугун ўзидан «юлдузча» ясаб олган Юсуфхон деганлари.

— Юсуфхоннинг қаери устазода? Санътга кириб келганига кўп бўлмаган бўлса! Шаҳзода тўғри айтдилар. «The cover up» курсатуви бўлмаганида Юсуфхони ҳеч ким танимасди.

— Сардор Раҳимхон хақида гапирмаслиги керак эди. Шундан кейин кўпчиликнинг кўнгли қолди.

— Менинг ҳам ўша Юсуфхондан кўнглим қолиб кетди. Интервьюларидан кейин», дейилади пост остидаги изоҳларда.

Бундан аввал Юсуфхон Нурматов YouTube каналларидан бирига берган интервьюсида:

«Меҳнат қиласиз, биласиз, мақтаниш эмас, сиз ундан кучлисиз. Ич-ичингиздан биласиз. Ёзилмаган қонун бу. Масалан, Сардор Раҳимхон менга 6 балл қўйган. Унинг 6 балл қўйиши жуда ҳам аянчли ҳолат мен учун. Менга қолса, ўзи, умуман, унга 1 ҳам қўймайман. Санъаткор деб ҳисоблашга ҳам арзимайдиган инсонлар бўлган у ерда. Жаҳонгир Отажонов эса 5, 6, 7 балл — неча балл қўйгани эсимда йўқ. У яхши санъаткор, кучли санъаткор, лекин фаросатга келганда сал бошқачароқ», — деб айтган.

Аввалроқ Муниса Ризаева кийинишини танқид қилган Аброр Мухтор Алий билан судлашмоқчи бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Хонанда ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган сурати остида қолдирилган Аброр Мухтор Алий ҳақидаги изоҳларга «Мен у билан нимани ‘разбор’ қиламан? У билан судда кўришаман», — деб жавоб берган.

Шоу-бизнес