«Янги Ангрен» ИЭСдаги цех раҳбари ўзини осиб қўйди

«Янги Ангрен» ИЭСда цех раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ИЭСда ишловчи 40 ёшли С.Ш. ўзини осган. Оқибатда у вафот этган. Марҳум «Янги Ангрен» ИЭС иши бўйича терговга жалб қилингани айтилмоқда.

«Жамоатчилик нафратига сабаб бўлган фалокат — ёнғин у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Оҳангарон тумани Ёнариқ қишлоғида туғилган марҳум С.Ш. нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани ҳозирча номаълум», дейилади хабарда.

Аввалроқ Янги Ангрен ИЭСда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар