Хоразмда туғилмаган боласини сотмоқчи бўлган никоҳсиз ота-она ушланди

Хоразм вилояти Урганч туманида никоҳсиз яшаб келаётган жуфтлик туғилмаган 4 ойлик боласини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар берди.

Фото: getty images

Қайд этилишича, Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктирган. Улар ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандига харидор излаб, ҳазорасплик Т. Б. Билан келган. 4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 АҚШ долларига баҳоланган. П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушлангани маълум қилинган эди. Бундан ташқари, Сурхондарёда аёл 2 ойлик чақалоғини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Янгиликлар