Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 20 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers»нинг 23 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 99 001 874 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 71 150 485 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 2 122 576 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78317 (+45) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 76778 (+26) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 918 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Фото: «Anadolu agency»

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 25 410 241 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 654 656 киши), Бразилия (8 768 280 киши), Россия (3 698 273 миллион киши), Англия (3 617 459 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 99,0 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 23 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 175 390 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 158 647 нафари тўлиқ соғайган, 2 403 нафари вафот этган.

Фото: «pravda»

Қирғизистонда 23 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 83 796 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 79 772 нафари соғайиб, 1 398 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 23 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 308 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг барчаси коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Фото: «Reuters»

Россияда 23 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 698 273 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 3 109 315 нафари соғайган, 68 971 нафари вафот этган.

Янгиликлар