Ўзбекистонда 23 январь куни қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 23 январь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража, кундузи 0–2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, -2 даража илиқ бўлади.

ТошкентСирдарёСамарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, -2 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.  Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларида қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.