Тошкент вилоятида 500 дан зиёд корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига ўзгаришлар тушунтирилди

Тошкент вилоятида 500 дан зиёд корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига ўзгаришлар тушунтирилди. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чирчиқ шаҳрида «Солиқчи-кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилган. Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиқлари, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти, ҳудудда фаолият юритаётган 500 дан зиёд корхона раҳбарлари, бухгалтерлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги «‘2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги ЎРҚ-659-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Ўзаро мулоқот тарзида ўтган семинарда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилган. Шунингдек, иштирокчиларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар акс этган 1 500дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилган.

Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Бу каби тарғибот тадбирлари Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Янгиликлар