Таниқли журналист Ларри Кинг коронавирусдан вафот этди

Американинг энг машҳур телебошловчиси Ларри Кинг 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг «Twitter»даги саҳифасида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин коронавирусга чалинган Кинг шифохонага ётқизилган эди. У Лос-Анжелесдаги касалхонада вафот этди. Телевизионер «Larry King Live» шоуси билан машҳур эди. У фаолияти давомида эллик мингдан ортиқ интервьюлар ўтказган.

Аввалроқ Эронда мухолифатчи нашр муҳаррири осиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар