Ҳиндистонда 4 оёқ ва 4 қўлли чақалоқ туғилди

Шарқий Ҳиндистондаги Садар касалхонасида 17 январь куни 4 оёқ ва 4 қўлли чақалоқ дунёга келди.

Маълум қилинишича, шифокорлар бунга ҳомиладорлик давридаги асоратлар сабаб бўлганини айтган. Янги туғилган чақалоқда қўшимча оёқ-қўллардан ташқари, баъзи ички органлар тананинг ташқасида ривожланган.

Таъкидланишича, Ҳиндистонда саноат чиқиндилари туфайли ҳаво, тупроқ ва сувнинг юқори даражада ифлосланиши фонида мутацияга учраган болалар ва ҳайвонларнинг туғилиши кузатилиб туради.

Янгиликлар