Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди

Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram каналида маълум қилди.

Фото: Расул Кушербаев Telegram канали

Хабар берилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев депутатлар томонидан янги Спикер ўринбосари лавозимига сайланган.

Одилжон Тожиев Қонунчилик палатасининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Бундан ташқари, у жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва парламент имижи масалаларига ҳам масъул шахсдир.

«Янги Спикер ўринбосари ўз билим ва тажрибаси билан юртдошларимиз ва халқаро ҳамжамият орасида парламент нуфузини оширишига умид қиламиз», – дея муносабат билдирган Кушербаев.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airportsʼга янги раҳбарлар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар