23 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

23 февраль куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу хақда Ўзгидромет хабар берди.

Фото: podrobno.uz

Хабарга кўра, 23 февраль кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянин Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ, шимолда 2 даража атрофида бўлади.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-10 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда  ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмокда, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с дан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ -3 даража илиқликни ташкил этади.