Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик кузатилади

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари қатор ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилишини маълум қилди.

Келтирилишича, 23 апрель куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Якшанба куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи 20–25 даражадан юқори бўлмайди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши кузатилади. 25 апрель душанба куни ҳам Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 24–25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи мавжуд.

Янгиликлар