Ўзбекистонда 23 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 23 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража, кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.

Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар