Тошкентдан Хоразмга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида 25 октябрдан қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, ҳаракат жадвалига кўра:

  • Тошкент–Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 662-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари эрталаб соат 09:20 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан;
  • Урганч–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 661-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари эрталаб соат 07:10 да Урганч темир йўл вокзаладиган қатновни амалга оширади.