Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилди

Қамчиқ довонида юк машинаси бетон тўсиққа урилгани маълум қилинди.

Келтирилишича, 21 октябрь куни соат тахминан 17:00 атрофида Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 226-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. «DAF»  русумли юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида темир тўсиққа бориб урилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширган. Қутқарув ишига бошқарманинг махсус техникаси ҳам жалб қилинган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ёрдам кўрсатган. Воқеа оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар қайд этилмаган.