Тошкентда «Nexia» ва «Spark» тўқнашди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 2 та автомобиль тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 22 октябрь куни тахминан соат 08:10 да туманнинг Қамарнисо кўчасида юз берган. «Nexia-3» автомобилини бошқариб борган 2002 йилда туғилган Аъло В. қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб, 1958 йилда туғилган З.Х. бошқарувидаги «Spark» автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида «Spark» автомобили йўловчиси — 1968 йилда туғилган Манзура Х. вафот этган. Таъкидланишича, мазкур факт асосида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармасида томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар