Тошкент вилоятида 23 болани Damas машинасида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 23 нафар болани Damas  машинасида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди.

Аниқланишича, «Чинор» Йўл патрул хизмати (ЙПХ) масканида ходимлар томонидан Damas русумли автомобил тўхтатилиб текширилган. Шундан сўнг, транспорт воситасида жами 23 нафар бола олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳайдовчининг айтишича, у ота-оналарнинг илтимосига кўра болаларни боғчадан олиб қайтаётган бўлган.

Натижада, болалар машинадан туширилган, ҳайдовчига нисбатан эса чора кўрилган.

Ўзбекистон