Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига ўринбосар этиб сайланди

Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили номзодини 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига бир овоздан қўллаб-қувватлади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бюроси таркиби ИҲК раиси ҳамда унинг турли географик гуруҳлардан сайланган тўртта ўринбосаридан ташкил топган.

Ўзбекистоннинг доимий вакили номзоди кўрсатилган Осиё-Тинч океани минтақаси БМТ ИҲК тизимидаги энг йириклардан бири ҳисобланади. Гуруҳда 56 та давлат бор.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон 2021-2023 йиллар мобайнида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг тўлақонли аъзоси этиб сайланган.

Янгиликлар