Ўзини «Миллий гвардия ходимиман» деб мақтанган шахс калтакланиб вафот этди

Тошкентда ўзини ҳуқуқ-тартибот идораси ходими сифатида таништирган шахс калтакланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: tergov.uz

Хабарга кўра, 18 февраль куни соат 19:30 ларда 23 ёшли А.Х. Яшнобод тумани «Катта Қўйлиқ» МФЙда жойлашган «Раимжон ота» кафесида таниши 28 ёшли Б.М. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, суҳбатлари давомида Б.М. ўзини «Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман» деб уни шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.

Б.М. ҳақорат қилган пайтда, А.Х.да «сенлар мени 10 суткага қаматгансизлар» — деб унга нафрати уйғониб, шу куни соат 01:00 ларда Б.М.ни «Катта Қўйлиқ» МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, у ерда танасининг турли жойларига оёқ ва қўллари билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада Б.М. олган тан жароҳатларининг оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, марҳум Б.М. Миллий гвардия ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги, А.Х. эса мардикорлик билан шуғулланиб бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилганлиги маълум бўлган.

Аввалроқ, Хоразмда фуқаро синглисини бегона машинада кўриб ҳайдовчига ташланди: ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир:

Янгиликлар