Сенатнинг коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси телевидениеда баъзи рекламаларни чеклаш тарафдори эканлигини билдирди

24 февраль куни Адлия вазирлигида Сенатнинг коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалри ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг бўлиб ўтган мажлисида телевидениеда баъзи рекламаларни чеклаш тарафдори эканлигини билдирди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.

Қайд этилича, телевилениедаги дори-дармон рекламалари фойдали таъсирга эга эмас:

«Мен дориларни рекламасига келганда жуда хафа бўламан. Телевидениеда энг кўп ёрдам бермайдиган рекламалар кўйилади. Лекин буни камайтириш керак. Биз бу борада Соғлиқни сақлаш (вазирлиги) билан курашяпмиз, балки бир тизим яратилса, мутлақо чеклаш тарафдоримиз», — деди Наримон Умаров.

Наримон Умаровнинг таъкидлашича, ахборот пайтида реклама ўрнига вазирликдаги муаммоларни 5 дақиқадан ошмаган ҳолда ёритиш керак.

Янгиликлар