Ўзбекистон ҳудудидаги қурилиш корхоналари сони маълум қилинди

Республика ҳудудидаги қурилиш корхоналари сони маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 1 февраль ҳолатига жами 41 415 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 615 тага кўп.

Қайд этилишича, январь ойида 607 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

  • Тошкент шаҳри – 8 034 та
  • Тошкент вилояти – 3 592 та
  • Қашқадарё вилояти – 3 334 та
  • Фарғона вилояти – 3 270 та
  • Андижон вилояти – 3 121 та
  • Самарқанд вилояти – 3 117 та
  • Бухоро вилояти – 2 773 та
  • Сурхондарё вилояти – 2 517 та
  • Қорақалпоғистон Р. – 2 333 та
  • Наманган вилояти – 2 302 та
  • Жиззах вилояти – 2 034 та
  • Хоразм вилояти – 1 924 та
  • Навоий вилояти – 1 571 та
  • Сирдарё вилояти – 1 493 та