Telegram’да янги функция пайдо бўлди

Telegram мессенжерида чатдаги хабарларни автоматик тарзда ўчирадиган функция пайдо бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, 24 февралдан бошлаб чатдаги хабарларни автоматик тарзда ўчириш исталган чатнинг аъзолари учун амал қилади. Юборилган хабар 24 соат ёки 7 кун давомида автоматик тарзда ўчирилади.

Фото: Telegram

Таъкидланишича, автоматик тарзда ўчириш вақти ўрнатилгандан сўнг юборилган хабарлар учун амал қилади, аввалги ёзишмалар чат тарихида сақланиб қолади. Хабар юборилиши билан вақт ортга қараб ҳисоблай бошлайди.

Янгиликлар