Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи довонда автотранспорт ҳаракати тўхтатилди

Тахтиқорача довонида автотранспорт ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳакда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Фото: yhxbb.uz

Хабарга кўра, об-ҳаво ўзгариши ва қор ёғишда давом этаётганлиги сабаб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Қайд этилишича, ҳаракатнинг тўхтатилиш сабаби, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Янгиликлар