Коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум қилинди

Коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугаши кутилмоқда. Бу ҳақда ЖССТ Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ханс Клюгенинг сўзларига асосланиб Xаbar.uz маълум қилган.

Фото: uzreport.news

«Энг ёмон сценарий ортда қолди. Биз вирус ҳақида тарқалишни бошлаган 2020 йилга нисбатан кўпроқ маълумот биламиз», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус эмлашларни ортга сурмасликка чақирган.

«Вирус инсоният орасида бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, аммо белгиланган санага қадар маълум чекловларга эҳтиёж қолмайди. Шу билан бирга, расмий бу фақат тахмин эканлигини таъкидлаган, чунки ҳозирча ҳеч ким вазият қандай ривожланишини аниқ айта олмайди», — дейди Ханс Клюге.

Қайд этилишича, мутациялар ва янги штаммларнинг пайдо бўлиши сабабли мавжуд вакциналар кейин фойдасиз бўлиши мумкин.

Янгиликлар