Тошкентда қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланди

Тошкентдаги аэропортда 17 май куни қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 16 май куни Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига 1997 йилда туғилган М.М. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Келтирилишича, Жалақудуқ туманида яшовчи аёл Туркияга қиз ва жувонларни ўзи билан олиб бориб, фоҳишалик қилиш орқали кўп миқдорда пул топишга, уй жой ҳамда мижозлар билан таъминлашини айтган. Шунингдек, аризада аёлларни бошқаларга сотиб юборилаётгани маълум қилиган ва унга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Андижон вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилган. Таъкидланишича, 21 ёшли М.С. исмли аёл Тошкент–Истанбул йўналишида фуқаро М.М. билан бирга самолётга чиқиш учун рўйхатдан ўтган вақтида ушланган. Ундан тегишли ҳужжатлар далилий ашё бўлишини инобатга олиниб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар