Ўзбекистонда 24 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 24 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–4 даража, кундузи 16–18 даража илиқ бўлади.

Республиканингтоғли ҳудудларида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар