Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатади

Андижон вилоятидаги Асака автомашина ишлаб чиқариш заводи 2021 йилда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда завод матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча «Chevrolet» моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларидаги «Шевроле» дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини «Chevrolet» брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган. Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги «Chevrolet» брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади.

«‘UzAuto Motors’ расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди. Келгуси яқин йилларда ДжиЭм тизимидаги энг юқори «BIQ NEXT» сифат даражасини олиш мақсад қилиб олинди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ҳақидаги маълумотлар очиқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар