Бош прокурор Янги йил арафасида Тошкент бозорларидаги нарх-навони ўрганди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Дилшод Раҳимов 24 декабрь куни Тошкент шаҳрининг «Миробод», «Аския», «Чилонзор», «Фарҳод» ва «Эски жўва» деҳқон бозорларида бўлиб, мавжуд аҳвол билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Бош прократура матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, бозорларда бошқа барча ҳудудлардаги каби Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилган. Жумладан, ўрганилган 5 та бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш учун жами 15 нафар прокуратура ва департамент органларининг ходимлари бириктирилган.

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Ярмаркаларга Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилоятларининг 50 та фермер ва деҳқонлари ҳамда қарийб 100 нафар улгуржи савдо ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари номма-ном бириктирилиб, уларга 350 та раста ажратилган.

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Ушбу деҳқон бозорларида ҳафта бошидан буён 2586 тонна 30 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилган бўлиб, 267 тонна гўшт, 7 миллион 600 минг донадан ортиқ тухум, 722 тнна картошка, 160 тонна шакар, 136 тонна гуруч аҳолига ҳамёнбоп нархда етказиб берилиши таъминланган. Бундан ташқари, балиқ, консерва, салқин ва спиртли ичимликлар, сут маҳсулотлари, мевалар, шу жумладан, цитруслар ҳамда турли ширинликлар савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминланиши ҳамда белгиланган вазифаларни тизимли равишда давом эттириш тўғрисида Бош прокурор томонидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Фото: Бош прократура матбуот хизмати

Аввалроқ Бош прокурор Хоразмда теримчи ва боғча тарбияланувчиларига совға топширгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 150 дан ортиқ кичик экобозор қуриб битказилгани хабар қилинган.

Янгиликлар