Туркияда Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилди

Туркияда Ўзбекистон фуқароси ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказилиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Хабарга кўра, 23 февраль куни Ўзбекистон фуқароси О.Б. га нисбатан қасдан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.

Натижада, фуқаро олган тан жарохатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшехир давлат шифохонасида вафот этган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан катъий назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан жасадини Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган хужжатлар расмийлаштирилиб, марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ёрдам кўрсатилган.

«Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонда дафн қилиш учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ёрдам кўрсатилди», – дейилади хабарда.

Янгиликлар