ДХХ Қирғизистонга $1 млнни олиб чиқиб кетаётган шахсни ушлади

Андижонда 1 миллион АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Пахтаобод туманидан ўтувчи «ўзбек-қирғиз» давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйган.

Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар