Ўзбекистонда 10 ойда электр энергияси ишлаб чиқариш қанчага ўсгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 10 ойда электр энергияси ишлаб чиқариш 4,9 миллиард киловатт/соатга ошгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, республикада 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 миллиард киловатт/соатга ошган. Ўсиш суръати 9,4 фоизни ташкил этган.

Таъкидланишича, жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми қуйидагича бўлган:

  • Тошкент вилояти — 23,2 фоиз;
  • Сирдарё вилояти — 22,2 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти — 19 фоиз;
  • Навоий вилояти — 16,1 фоизни ташкил этади.

Янгиликлар