АКТ вазири Cаll-марказлар фаолиятини ривожлантириш бўйича бир қатор вазифаларни белгилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ўзбектелеком» AК Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази филиали қошидаги Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази фаолияти билан танишди.

Дастлаб Марказ мутахассислари Call-марказни ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ишлар, ходимлар сонини кенгайтириш режалари ва тез орада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида сўзлаб бердилар. Кейин вазир Cаll-марказ фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Эришилган натижалар кўриб чиқилди. Хусусан, айни пайтда UZTELECOM’га оид қўнғироқларни қайта ишлаш, шунингдек ўндан ортиқ давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида интернет ва мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи Cаll-марказга 700 дан ортиқ ходим жалб этилгани таъкидланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишга Cаll-марказнинг 150 дан ортиқ ходимлари жалб этилган.

Таъкидлаш жоизки, ҳар куни 45 мингдан ортиқ қўнғироқларга хизмат кўрсатилади. Агар 2011 йил билан солиштирадиган бўлсак, у вақтда қайта ишланган қўнғироқлар сони 500 мингдан ортиқ бўлган бўлса, 2021 йилга келиб 16 миллиондан ортиқ қўнғироқлар кўриб чиқилган.

Cаll-марказда абонентлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Вазирга CWМP лойиҳаси мижоз терминалларини созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш тизими тақдим этилди. Бу абонент терминалини масофадан туриб ҳамда тармоққа дастлабки уланишда автоматик созлашдир.

Абонентларга қулайлик яратиш мақсадида соҳа мутахассисларининг жисмоний ҳозирлиги заруриятини бартараф этиш мақсадида йил охиригача хизматлар бўйича мурожаатларнинг масофавий ҳал қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу тизим синовдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, янада кўпроқ давлат органлари ва бошқа ташкилотларга аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича Алоқа марказларини ташкил этиш мақсадида Cаll-марказ ходимлари сонини кенгайтириш кўзда тутилган.

Тақдимот чоғида АКТ вазири Шерзод Шерматов ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд масалаларни биргаликда ўрганиш ва ечим топишда ёрдам беришини таъкидлади.

Сайт: uztelecom.uz

MyUZTELECOM: AppStore | Google Play

Facebook: @uztelecom

Техник кўллаб-кувватлаш: @groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: @uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар