Фарғонада 3 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, вилоятнинг Бувайда туманида ёш келин-куёв ис газидан вафот этган. Куёв 23 ёш экани, келин эса 17 ёшдалиги айтилмоқда. Уларнинг тўйи уч кун олдин бўлган.

Мутахассис томонидан хонадонда мавжуд бўлган иситиш мосламаси ностандарт ҳолатда ўрнатилгани ҳақида хулоса берилган.

«Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади прокуратура хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.